Тезкор! “Очиқ бюджет” бўйича овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилади
Иқтисодият ва молия вазирлигининг маълум қилишича, “Очиқ бюджет” бўйича овоз бериш жараёни вақтинча тўхтатилади ва 16 март 00:00 дан давом эттирилади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда “Очиқ бюджет” порталида техник носозликлар бўлаётгани эътирозларга сабаб бўлаётган эди.
- “Очиқ буджет” портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16-март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади. Айни вақтда мутахассислар томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда, – дейилади вазирлик ахборотида.