Тезкор! Андижонда зилзила содир бўлди
Андижонда 3 баллик зилзила содир бўлди
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 14 март куни Тошкент вақти билан соат 09:49 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.
Магнитуда 3.3. Чуқурлиги 10 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа шимолий-шарқдан 259 км.
Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:
— Асака 2-3 балл, 8 км.
— Шаҳрихон туманида 2 балл, 13 км.
— Марҳамат туманида 2 балл, 14 км.
— Қува туманида 2 балл, 15 км.
— Олтинкўл туманида 2 балл, 19 км.