Тошкентда дарс қолдирган ўқувчининг отаси мактабда жанжал кўтарди
Жорий йилнинг 12 март куни Чилонзор туманида жойлашган 200-мактабда сурункали равишда дарс қолдираётган ҳамда тартиб интизоми яхши бўлмаган ўқувчилардан бирининг отаси фуқаро М.Э.га фарзандининг дарсга келмаётганининг сабабларини сўраб, дарсда ўзини тутиши ҳам ўзгариб қолганлиги тўғрисида маълумот берилиб, биргаликда шуғулланиш зарурлиги тушунтирилган. Фуқаро М.Э. эса ўғлининг хатти-ҳаракатларидан жаҳли чиқиб, мактаб маъмурияти билан жанжаллашган.
Фуқаро М.Э. чақирилган тезкор гуруҳ томонидан туман ИИБга олиб борилган ва унга нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) бўйича баённома расмийлаштирилган.