АҚШ ATACMS ракеталарининг замонавий версияларини Украинага топшириши мумкин
Қўшма Штатлар узоқ масофали ATACMS ракеталарининг замонавий версияларини Украинага топшириши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal Америка расмийларига таяниб.
Газетанинг суҳбатдошларига кўра, аввалроқ президент Байден маъмурияти узоқ масофага учувчи замонавий ракеталарни етказиб беришдан бош тортган. Оқ уйнинг фикрича, бутун ATACMS арсенали АҚШ Қуролли Кучлари таркибида қолиши керак.
Бироқ, энди Пентагон узоқ масофали ракеталарни топширишга рози бўлиши мумкин, чунки АҚШ армияси уларни янги юқори аниқликдаги PrSM (Precision Strike Missile) ракеталари билан алмаштириш имкониятига эга.
Янги ракеталарнинг масофаси 400 км дан ошади.