Арнасой тумани депутатлари ҳокимга бюджетдан “Captiva 5” олиб беришди
Арнасой тумани кенгаши депутатлари маҳаллий бюджетнинг қолдиқ маблағи ҳисобидан ҳокимлик учун 328,7 млн сўмга «Captiva 5» автомобили олиб бериш ҳақида қарор қабул қилишибди.
Депутатлар кенгашининг қарорига депутатлар бошлиғи сифатида туман ҳокимининг ўзи Х.Алимарданов имзо чеккан.
Ҳокимнинг тумандаги лой, тошлоқ ва асфальт кўрмаган йўлларидан қийналмай юришини ўйлаб ғамхўрлик қилган депутатларга шон-шарафлар бўлсин!