Дунё бизнинг курашимизни кузатиб турибди — Путин

Дунё бизнинг курашимизни кузатиб турибди — Путин

Дунёда кўп одамлар Россиянинг ўз манфаатлари учун курашини кузатишади ва буни ўзларининг суверенитети ва мустақил ривожига бўлган истаклари билан боғлашади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Россия сегодня» халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёвга берган интервьюсида маълум қилди.

“Эътиборингизни қаратмоқчиманки, сиз мутлақо ҳақсиз – бу ерда дунёда кўп одамлар бизга, мамлакатимизда бўлаётган воқеаларга, бизнинг ўз манфаатларимиз учун курашимизга қараб турганга ўхшайди. Бу, менинг қарашимча, энг муҳими. Нима учун бу содир бўлмоқда? Биз расмий равишда БРИКСга аъзо бўлганимиз ёки Африка билан қандайдир анъанавий муносабатларимиз борлиги учун эмас. Бу ҳам муҳим, бу муҳим. Лекин гап, назаримда, бутунлай бошқада. Бу «олтин миллиард» деб аталадиган нарса асрлар давомида – беш юз йил давомида бошқа халқларда ҳисобидан деярли паразитлик қилганлигидадир. Улар Африканинг бахтсиз халқларини парчалаб ташладилар, Лотин Америкасини эксплуатация қилдилар, Осиё мамлакатларини эксплуатация қилдилар. Ва, албатта, буни ҳеч ким унутмади”, — деди Путин.

Унинг сўзларига кўра, масала бу давлатлар раҳбариятида ҳам йўқ, гарчи бу жуда муҳим ва оддий фуқаролар нима бўлаётганини ўз қалблари билан ҳис қилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: