Эронлик аёл икки ойдан буён Истанбул аэропортида яшамоқда

Эронлик аёл икки ойдан буён Истанбул аэропортида яшамоқда

Канаданинг Торонто шаҳрида истиқомат қилувчи ва Канадада яшаш муддати тугаган эронлик академик Доктор Шива Кавиани ватани Эронга қайтади. Эронда Канадага бориш учун виза сўраб мурожаат қилган эронлик академик элчихонадан рад жавоби олади.

Канада визасига мурожаат қилиш учун бу сафар Анқарага боради. Бу ердан ҳам рад жавобини олган эронлик академик Истанбул аэропортига қайтади. Канадага бора олмаган ва Эронга қайтишни истамаган эронлик аёл Истанбул аэропортида яшай бошлайди.

Терминалдаги йўловчилар кутиш жойларида ухлаётган эронлик аёл тахминан 2 ойдан бери аэропортда қолмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: