Ҳиндистон Жиззах вилоятида 30 миллион долларлик фармацевтика лойиҳасини ишга туширади
Жиззах вилоятида «Avantika Shifokor» Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида 100 турдан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.
Фармацевтика агентлигидан маълум қилишларича, қўшма корхона Зомин вилоятида Ўзбекистоннинг «Shifokor-82» компанияси ва Ҳиндистоннинг «Avantika Medex» компанияси томонидан қурилади.
Объект 11,5 гектар майдонни эгаллайди. Лойиҳага 30 миллион долларлик инвестициялар жалб қилинади, шундан 15 миллион доллари хорижий инвестициялардир. Бу ерда планшетлар, капсулалар, инъекциялар, желлар кўринишидаги фармацевтика воситалари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Янги қўшма корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг 70 фоизи ташқи бозорга, 30 фоизи ички бозорга жўнатилиши режалаштирилган.
Shifokor-82 и Avantika Medex компаниялари бир неча йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзбекистонлик ва ҳиндистонлик тадбиркорларнинг янги фармацевтика лойиҳаси Ҳиндистондан келтириладиган дори воситалари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконини беради.
Тўртта лаборатория линияларидан иборат тўлиқ тциклли ишлаб чиқариш объектини қуришнинг биринчи босқичи жорий йилнинг апрель ойида бошланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ҳамкорлар тадқиқот марказини ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда ва Марказий Осиёга хос бўлган хаб-марказни қуриш ниятида.
Малумот учун. Avantika Medex 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, экспорт қилиш ва улгуржи сотиш бўйича етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Ҳиндистон компаниясининг маҳсулотлари Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Конго, Қозоғистон, Россия, Миср, Украина, Беларус, Англия, Грузия каби 18 давлат бозорларида мавжуд.