Рамазон ойида нишолданинг фойдаси
Ҳар бир одамнинг организмида ҳар хил овқат қолдиқлари бўлади. Сиз ҳар куни қўлингизни ювиб юрасиз, лекин ошқозонингизни юволмайсиз. Нишолда таркибидаги модда эса ошқозондаги кераксиз чиқиндиларни чиқариб ташлайди.
Ошқозонингиз оғриса, турли дориларни ичасиз. Бироқ овқатдан кейин 2-3 қошиқ нишолда есангиз, кимёвий дорилардан кўра кўпроқ фойдали бўлади. Буни кўплаб шифокорлар ҳам тавсия қилган, тажрибадан ҳам ўтган.
Унинг таркибида етмак деган ўсимлик илдизи бор. У одамнинг ошқозони, ичагини фильтрлайди. Ёш болалар еса, шамоллашининг олдини олади. Бундан ташқари нишолда рўзадорларни тўқ тутади.