Расул ака, мана нега керак, Миллий гвардия!..

Расул ака, мана нега керак, Миллий гвардия!..

Учтепа туманида 15 ёшли мактаб ўқувчиси машина ўғирлаб қўлга тушган.

Суд мажлисида ўқувчи аввал ҳам бир неча марта машина ўғирлагани маълум бўлган.

Тафсилотларга кўра у учинчи машинани ўғирлагач йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Машина устунга бориб урилган. Ўсмир машинани пачақ ҳолида ташлаб кетган.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан ўқувчи Жиноят кодексининг 267-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилган.

Судя унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаган. Жазони ахлоқ тузатиш колониясида ўташи белгиланган.

Расул ака, энди мавзуга қайтамиз. Ака, агар ўша бола ўша пайтда мактабда бўлганида жиноятга қўл урмаган бўларди. Ва қамалмасди. Энди, у умрининг энг чиройли дамларини пажара ортида ўтказади. Маълумки, ўтган йиллар мобайнида мактабларда эркак ўқитувчиларнинг кескин камайиши оқибатида (шаҳарларда) ўқувчилар давомати, тартиб-интизоми кескин пасайиб кетди… Аёл, барибир аёлда. Эркалардай қаттиқ қўл бўлолмайди. Бу ерда ўқувчига жисмоний куч ишлатиш назарда тутилмаяпди. Балки, эркакнинг ўрни, писихалогияси айтилаяпди… Оилада ҳам эркакнинг гапи гап бўлса,  оила оиладай бўлади. Аксинча бўлса эса, у ёғи ўзингизга маълум…

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: