Тошкентда 5 та автомобил ЙТҲга учради

Тошкентда 5 та автомобил ЙТҲга учради

Тошкентнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди.

Lacetti, 3 та Cobalt ва Kinglong русумли автомашиналар тўқнашуви оқибатида 3 нафар ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.

Бу ҳақда хабар берган ИИВ ЙҲХБга кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув олиб бормоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: