Диққат! Билиб олинг! “Опен-бюджет” бўйича 4та муҳим янгилик
1.Эндиликда “Бир киши — бир овоз” принципи амал қилади. Яъни номингизда нечта сим-карта бўлишидан қатъи назар фақат бир марта овоз бера оласиз;
2.Агар оилада ҳамманинг телефон рақами бир кишининг номида бўлса, унда шу оила фақат битта овоз бера олади дегани. Бошқалар ҳам овоз бериши учун ёки номига янги телефон рақам олиши, ёки ўзи ишлатаётган рақамни ўзининг номига қайта расмийлаштириши керак;
3.Эндиликда юридик шахс номида бўлган сим-карталар орқали овоз бериб бўлмайди. Сим-карта албатта жисмоний шахс номига олинган бўлиши керак;
4.“1500 та овоз олса, аниқ ғолиб бўлади” деган қоида йўқ. Ғолиблар туман (шаҳар)га ажратилган маблағ доирасида энг кўп овоз олган лойиҳалар бўлади.