G7 Эронга таҳдид қилди

G7 Эронга таҳдид қилди

G7 давлатлари Теҳрон Россияга баллистик ракеталар етказиб беришни бошласа, Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш ниятида экани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) «Катта еттилик» баёнотига таяниб ёзди.

«Агар Эрон Россияга баллистик ракеталар ёки тегишли технологияларни етказиб беришни бошласа, биз тезкор, мувофиқлаштирилган тарзда жавоб беришга тайёрмиз, жумладан, Эронга қарши янги, жиддий чоралар кўриш орқали», дейилади ҳужжатда.

Нашрнинг қайд этишича, ҳозирча Ғарб Теҳрон Россияни ракеталар билан таъминлаш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ҳеч қандай аломат кўрмаган. Бироқ «Катта еттилик» Эрон бундай имкониятдан воз кечмаётганидан хавотир билдирган.

«Биз Эроннинг Россияга баллистик ракеталар ва тегишли технологияларни топшириш имкониятларини ўрганаётгани ҳақидаги хабарлардан жуда хавотирдамиз. (…) Биз Эронни бундай қилмасликка чақирамиз», дейилади G7 баёнотида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: