«Пахтакор» тарбияланувчиси Сингапур клубига кўчиб ўтди
28 ёшли Тимур Талипов Сингапур Премьер лигасининг «Таньчжон Пагар Юнайтед»🇸🇬 жамоасига кўчиб ўтган. Талипов ўтган мавсум Қўчқоротанинг «Нефтчи»🇰🇬 жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Талипов ўз вақтида Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида ҳаракат қилган бўлиб, «Пахтакор» академиясининг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан бири сифатида қаралган.
Ўйин услуби Александр Гейнрихга қиёсланган ҳужумкор футболчи ҳозирда марказий ҳимоячи позициясида ҳаракатланиб келаётган экан.
Манба: @SamvelKarlenich