Австрия ўз нейтралитети туфайли Украинага ҳарбийларни юборишни режалаштирмаяпти
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/03/izobrajenie_2024-03-17_222059925.png)
Австрия ўз нейтралитети туфайли Украинага ҳарбийларни юборишни режалаштирмаяпти — Австрия ТИВ раҳбари Александр Шалленберг ORF телеканалида.
“Мен бундай муҳокамаларни кераксиз деб ҳисоблайман. Очиғини айтганда биз йўқ деймиз. Биз бетарафликка риоя қиламиз. Украинага ҳарбий хизматчилар юборилмайди, ҳарбий материаллар, қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб берилмайди”, — дея таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, НАТОда бу борада консенсус йўқ.