Дахшат! Тошкентда 7 яшар қиз қариндоши томонидан уриб ўлдирилди
Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин Россияга ишлагани кетиб, иккита қизини Бўка тумани Чўлабод қишлоғида яшовчи қариндошига ишониб топшириб кетади. Ота-она Россияда ишлаб юрганда уларнинг болалари ҳар куни итдек калтак еб, қийналиб юрарди. Васийликка ишониб берилган аёл шу йил 11 март куни қариндошларининг кичик қизини катта ёғоч бўлакчаси билан калтаклаб, уриб ўлдириб қўяди.
Аввалига уриб, баданларини кўкартириб қонатиб ҳузурланиб бўлгач, инграб ётган 7 яшар қизчани жойига олиб кириб ётқизиб қўйган. Ярим тунда ҳам қизчанинг овози босилмаганидан кейин чиқиб яна урган. Охири жимиб қолганидан хавотирланиб тез ёрдам чақирган. Аммо боланинг жони узилиб бўлган.