Украина Европага Россия газининг транзитини тўхтатмоқчи

Украина Европага Россия газининг транзитини тўхтатмоқчи

Украина Ғарбий Европага Россия газининг транзитини тўхтатмоқчи. Бу ҳақда Zamon.uz Украина энергетика вазирлиги маълумотига таяниб хабар бермоқда.

“Тасдиқлашим мумкинки, биз Газпром билан ҳеч қандай қўшимча келишувлар тузишни ёки ушбу шартноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни режалаштирмаяпмиз”, — деди Украина энергетика вазири Герман Галушченко.

Газпром билан амалдаги транзит шартномаси 2024 йил 31 декабргача амал қилади.

Вазир Европа комиссари Кадри Симсоннинг Европа Иттифоқи Россия билан транзит шартномасини узайтиришдан манфаатдор эмаслиги ҳақидаги баёнотини эслатди.

Галушченконинг сўзларига кўра, бугунги кунда бозорда Россия газига муқобил вариантлар етарли. У бир ярим йил ичида Россия Федерациясидан газга қарамликни деярли нолга туширган Германияни мисол қилиб келтирди. Вазирнинг қўшимча қилишича, Украина ўзининг энергетик хавфсизлигини, хусусан, ўз газ ишлаб чиқаришини кўпайтириш орқали фаол равишда мустаҳкамламоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: