Мен кулиб, кулдириб яшамаганимда, йиғлаб яшашим керак эди!..

Мен кулиб, кулдириб яшамаганимда, йиғлаб яшашим керак эди!..

«ЧАПЛИНДАН ҲАЁТ ФОРМУЛАСИ”
Ўзининг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган тадбирда буюк актёр, режиссёр ва сценарист Чарли Чаплин сўзлаган нутқ инсоннинг ўзига муҳаббатининг манифести сифатида янгради. Миллионлаб томошабинлар қалбини забт этган санъаткор, ўн икки нафар фарзанднинг отаси Чарли Чаплин ўша тарихий дақиқаларда айтган гапи бугун ҳам ўз аҳамиятни йўқотмаган. Бутун дунёни кулдирган бу ғамгин инсоннинг сўзлари кимгадир йўлчи юлдуз, кимгадир эса сабоқ бериши турган гап.
“Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда ғам-ғуссага ботиб соғинишларим ва қайғу-ҳасратларим ўзимнинг ҳақиқатларимга қарши яшаётганлигимдан дарак беришини англадим.
Бугун мен қалбимда содир бўлган бу ҳодиса “Ўзлик билан қолиш” деб аталишини биламан.
Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда, ҳали вақт пишиб етилмасдан, инсон ҳали бу ишга тайёр бўлмасдан туриб унинг ўз истакларини бажо келтиришга мажбурлаш одам боласини жуда қаттиқ хафа қилиб қўйишини тушиниб етдим – бу одам эса менинг ўзгинамдир.
Мен бугун бу ҳодисотни “Ўз ҳурматини билиш” деб айтаман.
Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда, бошқача ҳаётни хоҳлашни бас қилдим, ва мени ўраб турган ҳаёт менга ўсишим учун барча имкониятларни муҳаё этаётганлигини даъфатан илғаб етдим.
Мен бугун бу ҳодисотни “Етуклик” деб айтаман.
Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда, ҳар қандай ҳолатда тўғри жойда ва тўғри вақтда ҳозиру нозирлигимни ва барча нарсалар беками кўст тўғри вазиятда содир бўлаётганлигини англадим. Мен ҳар доим хотиржам бўлишим мумкин.
Эндиликда мен буни “Ўзига ишонч” деб атайман.
Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда, ўз вақтимни ўғирлашни ва келажакдаги йирик лойиҳалар ҳақида орзу қилишни бас қилдим. Бугун мен ўзимга шодлик бағишлайдиган ва мени бахтли қиладиган, мен севадиган ва мени чин юракдан кулдира оладиган ишларни қилаяпман.
Бугун буни мен “Оддийлик” деб атайман.
Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда, соғлигимга зиён етказадиган барча нарсаларни тарк этдим – ортиқча овқатни, жиним суймадиган одамларни, турли нарсаларни ва кайфиятимни бузадиган вазиятларни.
Бугун буни мен “Ўз-ўзимга муҳаббат” деб атайман.
Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда, доимо ҳақ бўлишни бас қилдим. Ва худди шунда хато қилишим камайгандан камайиб борди.
Бугун бу нарса “Камтарлик” эканлигини тушиниб етдим.
Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда, ўтмиш билан яшашни ва келажакдан ҳадеб хавотирланишни бас қилдим.
Бугун мен фақат ҳозирги пайт билан яшамоқдаман ва уни “Қониқиш ҳисси” деб атайман.
Мен ўз-ўзимни яхши кўриб қолганимда, ақл-идроким менга халақит бериши мумкинлигини ва ҳатто ундан азият чекиб касал бўлиб қолшимни англаб етдим. Аммо, ақлимни қалбимга пайванд этганимда у менинг бебаҳо ва қадрли иттифоқчимга айланди.
Мен бугун бу боғланишни “Қалб донишмандлиги” деб атайман.
Биз ўзлигимиз ва бошқа одамлар билан билан баҳслашиш, қарама-қаршиликка киришиш, муаммо туғдиришдан қўрқмаслигимиз керак. Ҳатто юлдузлар ҳам бири бири билан тўқнашиб кетади ва бу тўқнашувдан янги оламлар туғилади.
Бугун мен буни аниқ биламан – бу “ҲАЁТ” экан.”
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Дўстларингизга ҳам юборинг: