«Ўзбекистон – контрастлар мамлакати» номли хабарга муносабат билдирилди
2024 йилнинг 14 март куни телеграм канлларнинг бирида «Ўзбекистон – контрастлар мамлакати» сарлавҳаси остида хабар тарқалди. Шунингдек, мақолада келтирилган маълумотлар жамоатчилик орасида ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Эълон қилинган маълумотлар юзасидан Маданий мерос агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагиларни маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган «Боқий Бухоро»– этнографик паркининг лойиҳаси 1972 йилда Париж шаҳрида имзоланган Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш бўйича конвенция ҳамда Конвенцияни амалга ошириш юзасидан ЮНEСКО томонидан тасдиқланган йўриқнома талаблари асосида Умумжаҳон мероси маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳозирги вақтда лойиҳанинг маданий меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботлари малакали мутахассислар томонидан тайёрланмоқда.
Маданий мерос агентлигининг жорий йил учун мўлжалланган манзилли дастурига асосан Бухоро вилоятидаги 57 та маданий мерос объектларини реставрация қилиш, таъмирлаш-тиклаш ва ободонлаштириш ишлари учун 100 млрд. сўмдан ортиқроқ маблағ ажратилган.
Ҳозирги вақтда «Арк» қалъаси, Садриддин Айний театри, Хўжа Калон, Масжиди Калон масжидлари, Абдулазизхон, Абдуллахон, Тошсарой мадрасалари каби 35 та объектда асрашга доир ишлар бошлаб юборилган.