Ўзгидромет 22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.