У ўзига муносиб ёр қидирмоқда!..
Эндигина 27 ёшга кирган. Оғирлиги эса бор йўғи 440 кг. Бир кунда камида тўрт, беш қозон овқатни кўрдим демайди. Шунга қарамасдан топармон тупормон. Чунки, ейиш бўйича ўтказилган бир нечта мусобақаларда мутлақ ғолибликни қўлга киритган. Ўзининг моҳирона иштаҳаси билан бир нечта ресторанларни реклама қилиб берган. Ва улардан яхшигина чой-чақа олган. Қолаверса, уни кўрган одамзоти борки, овқат бергиси келади… Шундай экан, бемалол хотинини боқа олади. Агар, хушбичим, қаддим қомати келишганлардан бўлса, у ўйланиб ўтирмасдан уяланарди. Бунинг ҳам ўзига хос сабаби бор. Мабодо, бирор бир сабаб билан у етарли миқдорда емаган бўлса, шундай хотинининг овқатини еб қўяверади…