Зеленский Европа Иттифоқидан Украинага кўпроқ ёрдам беришни сўрамоқда
Украина президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқи етакчиларига ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ўқ-дорилар билан кўпроқ ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Украинанинг Европа интеграцияси йўлида тараққиётга кўмаклашишни сўради, деб ёзади «РБК-Украина».
«Бу Россиянинг нафақат Украинага, балки барчамизга, сизнинг мамлакатларингизга, бутун Европа ва Европа турмуш тарзига қарши урушидир», — деди Украина раҳбари.
«Мавжуд ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бутун ҳудудимизни Россия терроридан ҳимоя қилиш учун етарли эмас. Ва биз юзлаб тизимлар ҳақида эмас, балки эришиш мумкин бўлган рақам ҳақида – Украинанинг бутун ҳудудини ҳимоя қилиш учун. Қандай қадамлар қўйиш кераклигини барчангиз биласиз», — дея қўшимча қилди Зеленский.
Президент 5 миллиард евро миқдорида Украинага ёрдам жамғармаси ташкил этилгани ва Чехиянинг Украина аскарлари учун снарядлар сотиб олиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, Европа кўпроқ бериши мумкинлигини ва ҳозир буни исботлаш жуда муҳимлигини қўшимча қилди.
Зеленский Европа етакчиларини мудофаа ишлаб чиқаришни кучайтиришга чақирди.
«Умид қиламанки, биз барчамиз Европага ҳақиқий мудофаа ўзини-ўзи таъминлашга муҳтож эканлигига рози бўламиз. Бунга фақат қитъада қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали эришиш мумкин. Украина буни жуда тез амалга ошириш мумкинлигини намойиш этмоқда», деди Украина президенти.