“Crocus City Hall”даги терактда залда машҳур актёр ҳам бўлган

“Crocus City Hall”даги терактда залда машҳур актёр ҳам бўлган

22 март куни кечқурун Россия пойтахти Москвадаги Crocus City Hall’да отишма ва портлашлар юз бергани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълум бўлишича, отишма содир бўлган пайтда концерт залида машҳур россиялик актёр Сергей Светлоков ҳам бўлган.

 

”Биз тирикмиз… Ҳаммага соғлиқ… Жабр кўрганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман… Бу даҳшат…” деб ёзади актёрнинг ўзи.

 

Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 150 кишига етган. Касалхоналарда 107 киши қолмоқда, улардан 16 нафари жуда оғир аҳволда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: