Германияда 1 апрелдан бошлаб каннабисни қонунийлаштирилиши тасдиқланди
Ҳужжат бугун Бундестагда тасдиқланганидан кейин Бундесратда қабул қилинган. Тасдиқланган қонунга кўра, 18 ва ундан катта ёшдаги одамлар 25 граммгача ва уч дона каннабис ўсимлигини етиштиришлари мумкин бўлади.
Аввалроқ, Германия ҳукумати марихуанани қонунийлаштиришни қўллаб-қувватлаб, 1 апрелдан бошлаб 18 ёшдан ошган шахслар шахсий фойдаланиш учун 50 грамм, жамоат жойларида эса 25 грамм олиб юришга рухсат этилиши хабар қилган эди.