Британия маликасида саратон аниқланди
Британия маликаси Кейт Миддлтон қорин бўшлиғидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг саратон касаллигига чалинганини маълум қилди. Ҳозирда у кимётерапия олмоқда.
«Операция муваффақиятли ўтди, аммо ундан кейинги таҳлиллар менда саратон борлигини кўрсатди. Шифокорлар профилактик кимётерапия курсини ўташни маслаҳат беришди, ҳозир эса даволанишнинг дастлабки босқичидаман”, — деган Миддлтон хоним ижтимоий тармоқдаги саҳифасида чоп этилган видеомурожаатида.
17 январь куни Кенсингтон саройи 42 ёшли Уелс маликасининг касалхонага ётқизилиши режалаштирилганини эълон қилди. Қироллик оиласининг сўзларига кўра, Кейт Миддлтон касалхонада тахминан икки ҳафта ётиб, уйига қайтган.
Операциядан сўнг маликанинг барча бўлажак тадбирлардаги иштироки бекор қилинди. Март ойида унинг операциядан кейинги биринчи фотосурати таҳрирлангани сабабли жанжал келиб чиқди. Ҳозирда маликанинг тиббий маълумотларини ўғирлашга уриниш бўйича ҳам тергов бошланган.