Москванинг Шереметьево аэропортида Ереванга учаётган йўловчи рюкзагида бомба борлигини айтди
Воқеа ҳақида хавфсизлик кучларига яқин Теlegram каналлари хабар берган, кейинроқ «РИА Новости» аэропорт матбуот хизмати баёнотига таяниб хабарни тасдиқлади.
ОАВ маълумотларига кўра, гап маҳаллий вақт билан 14:30 да парвоз қилиши керак бўлган Москва-Ереван рейси ҳақида кетмоқда. Хавфсизлик кучлари зудлик билан мазкур самолётга етиб келган.
«Зарур чоралар кўрилмоқда. Биз ҳодисанинг содир бўлганини тасдиқлаймиз» , — дея аэропорт вакилидан иқтибос келтиради агентлик.
Ҳозирча ҳолат ҳақида бошқа тафсилотлар эълон қилинмади.