Хитойда интернет фойдаланувчилари сони 2023 йилда 1 миллиард 90 миллионга етди

Хитойда интернет фойдаланувчилари сони 2023 йилда 1 миллиард 90 миллионга етди

Хитой Интернет Тармоқ Ахборот Маркази томонидан эълон қилинган йиллик Интернет статистик ҳисоботига кўра, 2023 йилда онлайн фойдаланувчилар сони ўтган йилга нисбатан 24 миллион 800 мингга ошган.

 

Мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони 1 миллиард 90 миллион кишига етган ёки Хитой аҳолисининг 77,5 фоизини ташкил этган.

 

Натижада онлайн хизматлардан фойдаланувчиларнинг сони ҳам ортди. Ҳар йили мобил такси хизматларидан фойдаланувчиларнинг сони 20,7 фоизга, саёҳатларни онлайн бронь қилиш хизматларидан 20,4 фоизга, соғлиқни сақлаш хизматларидан 14,2 фоизга ошиб бормоқда.

 

2023 йилда республика бўйича 3 миллион 380 мингта 5Г база станциялари қурилди, вилоят ва туман марказлари даражасидаги барча шаҳар аҳоли пунктларида уяли алоқа инфратузилмаси яратилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: