Девид Кемерон: Крокус Сити Холлга уюштирилган ҳужумга Ғарб ва Украинанинг алоқадорлиги ҳақидаги баёнотлар бемаънилик
Британия ташқи ишлар вазири Россиянинг Крокус Сити Холлга уюштирилган ҳужумга Ғарб ва Украинанинг алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларини бемаънилик деб атади.
«Россиянинг Крокус Сити Холлга қилинган ҳужум билан боғлиқ Ғарб ва Украина ҳақидаги баёнотлари бемаъниликдир. Биз АҚШнинг ушбу ҳужум учун фақат ИШИД жавобгар эканлигини аниқ кўрсатувчи баёнотларини қўллаб-қувватлаймиз», — деб ёзди Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Х.
ФСБ директори Александр Бортников ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев кеча Украинани Крокус Сити Холлдаги терактга алоқадорликда айблади.
Путин аввалроқ ҳужум «радикал исломчилар қўлида» амалга оширилганини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, у ҳужумда «Россия билан Киев режими қўли билан курашаётганларни» айблади.