Тошкент «зоопарк»ида томошабин ташлаган озуқани емоқчи бўлган қушнинг боши узилиб кетишига сал қолди
Тошкент ҳайвонот боғида томошабин ташлаган озуқани емоқчи бўлган қушнинг боши узилиб кетишига сал қолди. Боғ маъмурияти томонидан эълон қилинган видеода ушбу ҳолат акс этган.
Видеода эму катагига отилган егуликнинг бир қисми ташқарига тушиб қолгани, уни емоқчи бўлиб бўй чўзган қушнинг боши сеткага тиқилиб қолганини кўриш мумкин. У бошини чиқариб оламан деб ўз бўйнини ўзи узиб юборишига сал қолган.
Боғ маъмуриятининг қайд этишича, воқеадан сўнг ветеринар шифокорлар уни операция қилишган. Ҳозирда қушнинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.