Хитой автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда етакчилик қилмоқда
Автомобилсозлик Хитой саноатининг энг муҳим секторларидан бири ҳисобланади. Мамлакат ЯИМининг ўртача 10 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади.
– Сўнгги 10 йил ичида Хитой автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёда етакчилик қилмоқда. 2022 йилда 27 млн автомобиль ишлаб чиқарилган (АҚШ –10,1 млн, Япония – 7,8 млн) бўлиб, жами автомобиль ишлаб чиқаришнинг 39 фоизи Хитой улушига тўғри келди.
– Хитой электромобиль ва гибрид машиналарни ишлаб чиқариш ва сотишда ҳам етакчи ҳисобланади. 2022 йилда дунё бўйича энг кўп сотилган электр ва гибрид двигателли автомобиллар ўнталигида Хитойнинг 7 та модели ҳам бор эди.
– 2018-2022 йилларда Хитой ва Марказий Осиё автомобиль саноати маҳсулотларининг ташқи савдоси 3 баравар ошди, шундан ўртача 40,4 фоизи Ўзбекистон, 39,4 фоизи – Қозоғистон, 7 фоизи –Қирғизистон, 6,7 фоизи –Туркманистон ва 6,3 фоизи – Тожикистон ҳиссага тўғри келди.