АҚШ Москванинг Крокусга қилинган ҳужумга Украинанинг алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларини «бемаъни тарғибот» деб атади
Пайшанба куни Оқ уй Россиянинг «Крокус Сити» концерт залига уюштирилган ҳужумга Украинанинг алоқадорлиги ҳақидаги даъвосини «бемаънилик» деб атади ва «ягона жавобгарлик» шубҳасиз «Исломий давлат» (Россияда тақиқланган ва бошқа мамлакатларда террорчи ташкилот сифатида тан олинган) зиммасига юкланади, деди.
Брифингда Оқ уй миллий хавфсизлик вакили Жон Кирби АҚШ Россия хавфсизлик хизматларига экстремист ҳужуми ҳақида ёзма огоҳлантириш берганини айтди. Бу ҳақда Оқ уй ҳам, Россия расмийлари ҳам аввалроқ айтиб ўтган.