Банкрот бўлган FTX криптобиржаси асосчиси Сэм Бэнкмен-Фрид 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Айблов томони тадбиркорни 40 йилдан 50 йилгача озодликдан маҳрум этишни сўраган. Унга еттита жиноий иш, жумладан, фирибгарлик ва фойдаланувчи маблағларини ўзлаштириш бўйича айблов қўйилган. Суд маълумотларига кўра, Бэнкмен-Фриднинг фирибгарлик ҳаракатлари натижасида FTX мижозлари, инвесторлар ва кредиторлар 11 миллиард доллар йўқотишган.Сайтнинг камида учта мижози ўз жонига қасд қилган.
Ҳимоячи тадбиркорни 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Адвокатлар унинг таржимаи ҳоли ва ҳаётий позицияси, маълумоти ва иш тажрибасини ҳисобга олишни сўради. АҚШ суди Бэнкмен-Фрид камида уч марта ёлғон гувоҳлик берганини айтди.
FTX Group 2022 йил 11 ноябрда банкротлик тўғрисида ариза берди. Сайтнинг банкротлиги криптовалюта бозорининг кескин қулашига олиб келди. Ўша йилнинг бошида унинг бизнеси 32 миллиард долларга баҳоланган, деб ёзади Forbes.
Бэнкмен-Фрид 2022 йил декабрида Багама оролларида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳибсга олинган ва АҚШга экстрадиция қилинган. У ерда унга айблов қўйилган. Эркак ўтган йилнинг август ойида ҳибсга олинган эди.