Тергов Крокус Сити холлдаги теракт ишига алоқадор яна бир шахсни ҳибсга олишни сўрамоқда
Россия Тергов қўмитаси Крокус Сити холлидаги теракт бўйича иш бўйича тўққизинчи гумонланувчини ҳибсга олишни сўрамоқда, деб хабар бермоқда Басманний суди.
«Судга тергов органидан Лутфуллои Назримодга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида илтимоснома келиб тушди», — дея «Интерфакс»га суд матбуот хизмати хабар берди.
Крокусга қилинган ҳужум бўйича тергов доирасида яна бир шахснинг ҳибсга олингани бир кун аввал маълум қилинган эди.
«Терроризмни молиялаштириш схемасига алоқадор яна бир гумонланувчи аниқланиб, қўлга олинди. Тергов судга унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақида илтимоснома киритади», — дейилади Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабарида.