Франциядаги қамоқхоналарда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Франциядаги қамоқхоналарда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Франция қамоқхоналаридаги маҳбуслар сони жазони ўташ муассасаларининг максимал сиғимидан деярли чоракдан ошиб, яна рекорд ўрнатди. Бу ҳақда BFМTV телеканали маълум қилди.

Маълумотларга кўра, йил давомида маҳкумлар сони 4,4 минг нафарга кўпайиб, яна бир рекорд ўрнатди ва 76,7 минг кишига етган. Шу билан бирга, Франция қамоқхоналарининг максимал сиғими 61,6 минг кишини ташкил қилади.

Ҳаддан ташқари гавжумлик туфайли 3000 дан ортиқ маҳбус полдаги матрасларда ухлашга мажбур бўлмоқда.

Шунингдек, тергов изоляторларидаги вазият янада оғирроқ экани таъкидланмоқда. У ерда сақланаётганлар сони умумий сиғимдан 50 фоизга кўпроқ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: