Ҳалиям бор-а!..
Ё биз ўта соддамиз ва ёки ўта очофат. Ҳозир қайси ўқишга киришни истасангиз буни сира муаммо жойи йўқ. Ҳеч бўлмаганда супер контрактга кириб ўқиверасиз. Бунинг учун кимгадир пора беришга умуман ҳожат қолмаган.
Хуллас, гап бундай. Фуқаро Ш. Ў. фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик унинг ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Нега энди тўғридан тўғри кириш мумкин эмас? Нега?.. Саволни жавоби, Ж.Р. да унга пул роса керак (кимга керакмас). Бўлди, бошқа жавоб йўқ. Шунинг учун ҳам у фуқоро Ш. Ў. ни роса авраган. У ҳам содда эмас экан, шартта керакли жойга хабар бериб қўйган. Ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.