Зеленский Украинанинг Молдовадаги элчисини ишдан бўшатди

Зеленский Украинанинг Молдовадаги элчисини ишдан бўшатди

Украина президенти Владимир Зеленский Марк Шевченкони Украинанинг Молдова Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод қилди.

29 мартдаги 192/2024-сонли тегишли фармон Украина давлати раҳбари веб-сайтида эълон қилинди.

«Марк Александрович Шевченко Украинанинг Молдова Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилсин», — дейилади хабарда. Марк Шевченко бу лавозимда 2020 йилдан бери ишлаб келмоқда.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Шевченко бу лавозимга Зеленскийнинг 2019 йил 18 декабрдаги 913/2019-сон фармони билан тайинланган.

Шевченко дипломат ва тарихчи, 2014 йилдан бери у Украинанинг Канададаги муваққат ишлар вакили, кейин Украинанинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси маслаҳатчиси.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: