Қаҳва истеъмол қилиш ичак саратонининг олдини олиши мумкин

Қаҳва истеъмол қилиш ичак саратонининг олдини олиши мумкин

Қаҳва истеъмол қилиш ичак саратони ривожланишини пасайтириши мумкин. Лондон Империя коллежи олимлари Интернатионал “Journal of Cancer” нашрида эълон қилган мақолада шу ҳақда гап боради.

Мутахассислар биринчи, иккинчи ва учинчи босқичдаги колоректал саратон (йўғон ва тўғри ичак саратони)га чалинган 1 719 нафар беморнинг маълумотларини таҳлил қилишди. Улар кунига икки финжондан тўрт финжонгача қаҳва ичувчиларда касалликнинг ривожланиш эҳтимоли сезиларли камайишини қайд этишди.

Шунинг баробарида, кунига тўрт финжон ва ундан кўп қаҳва истеъмол қилувчиларда колоректал саратон қайталаниши хавфи 32 фоизга камайиши айтилмоқда. Кунига тўрт финжон қаҳва истеъмол қилувчилар орасида саратоннинг бу туридан ўлим хавфи энг кам кузатилгани диққатга сазовор.

Қувонарли натижаларга қарамасдан, мутахассислар қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини, қаҳвани ичишни меъёридан ошириб юбормасликни сўрашяпти.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: