Арманистон ҳамон КХШТ аъзоси бўлиб қолмоқда, бироқ…

Арманистон ҳамон КХШТ аъзоси бўлиб қолмоқда, бироқ…

Арманистон ҳамон КХШТ аъзоси бўлиб қолмоқда, бироқ ишламайдиган механизмнинг бир қисми бўлишни истамайди — Арманистон Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян

Мирзояннинг таъкидлашича, КХШТ ҳарбий-сиёсий блок бўлиб, аъзо давлатлар чегараларини ҳимоя қилишга мўлжалланган.

“Биласизки, сўнгги бир неча йил ичида Арманистон Республикасининг суверен ҳудудига бир неча марта босқинлар бўлди. Биз КХШТга аъзомиз, унинг вазифаси аъзо давлатларнинг суверен ҳудудлари ва чегараларида таҳдид юзага келганда, тегишли чоралар кўришдир. Биз ташкилот томонидан тўғри ва керакли ҳаракатларни кўрмадик”, — дея изоҳлади Мирзоян Al Jazeera’га берган интервьюсида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: