Бахмал ва Зоминдаги тоғ ҳамда қир-адирликларга кириш пулли бўлди(ми)?
Ижтимоий тармоқларда Бахмал ва Зомин туманларидаги тоғ ва қир-адирликларга кириш пулли бўлганлиги мазмунида тарқалган хабар юзасидан Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2015 йил 30-центябрдаги 278-сон қароридаги Ўрмондан фойдаланганлик учун тўловлар миқдорини ва уларни ундиришни тартибга солиш тўғрисидаги низом иловасининг 5-бандида давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреасион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар учун 1 суткага базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан 0.05 коэффисиенда белгиланиши кўрсатиб ўтилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишни тартибга солишнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 13-сонли қарорининг 3-бандида Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун ҳар бир ташриф буюрувчи учун суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган.
Шундай экан, муҳофаза этиладиган ҳудудларга ташриф буюрувчилар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида белгиланган тўлов суммасининг тўланиши Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида белгилаб қўйилганлиг маълум қилинди.