Дўхтир мошенник!.. Соққачи!.. (видео)

Дўхтир мошенник!.. Соққачи!.. (видео)

Одам билан нима ишлари бор уларни? Ўлиб кетмайдими? Муҳими, жиринглаб чўнтагига тушиб турса бўлди. Анавинда биттаси дўхтирларнинг маошлари туширилибди, дўхтирларнинг штатлари қисқартирилибди, деганмиди?! Уларга маошнинг нима кераги бор?! Шундоқ ҳам битта дўхтирга ишинг тушса, тамом… Энг аввал қўрқитади. Кейин тирноқ анализи, соч анализи, тери анализи, бўй анализи ва ҳоказо, ва ҳоказо анализларнинг ўзидан бор будингни шилиб олишади. Ундан кейин маслаҳат учун олишади… Кейин мана бунақа қилиб олишади… Хуллас, тузалишингга кафолат йўғ-у, мабодо ўлиб-нетиб қолсанг қутуласан. Ҳатто шундайлари борки, сени доимий мижоз қилиб олади. Бир дард билан борасан. У шундай даволайдики, давоси нақ бир ёки икки ойга етади. Ундан кейин яна ёнига борасан, яна тўлайсан!.. Охири бориб шу касалликдан “кетасан”…

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: