Японияда нилуфарнинг янги тури аниқланди
Киото университети ва Осака Метрополитан университети ботаниклари япон нилуфарининг янги турини аниқлашди. Унга Lilium pacificum илмий номи берилди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Lilium pacificum Хонсюнинг Тинч океанига қараган қирғоқ ҳудудларида ўсади. Гулнинг ғайриоддий хусусияти бор – баргларининг учлари тирноқ шаклида кависли.
Янги тадқиқот муаллифлари замбаклар эволюцион тарихини очишга ҳаракат қилишди. Илгари фақат тўртта таксономик гуруҳ маълум эди, аммо олимлар яна кўп бўлиши мумкинлигига ишонишмоқда.
Олимлар саккизта таксономик гуруҳнинг еттитаси Японияга хосдир, деган хулосага келишди. Уларнинг ҳар бири ўз яшаш муҳитига мослашган, хоҳ у қирғоқ бўлсин, хоҳ тоғлар бўлсин, ўзига хос хусусиятларга эга.