Марҳум ҳофизнинг дўсти: “Шерали ҳеч қачон фарзанди Ботирдан тонмаган, уни манови томон мажбур қилишди…” (видео)
Кеча фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судида Ботир Қодировнинг ака-ука Жўраевларга нисбатан “оталик фактини белгилаш”га оид фуқаролик низоси очиқ судда кўриб чиқилиши керак эди. Суд олдидан марҳум Шерали Жўраевнинг дўсти Тоҳир Ўринбоев Ботир Қодиров туғилганида онаси 18 ёшга тўлмагани учун катта тўй қила олишмаганини айтиб берди.