Эрдоған: Биз географиямизда тўқнашув, қон ва кўз ёшлар кўришни истамаймиз

Эрдоған: Биз географиямизда тўқнашув, қон ва кўз ёшлар кўришни истамаймиз

Мустақил Саноатчи ва Ишбилармонлар Уюшмаси (MÜSİAD) бошқарув кенгаши аъзоларини Долмабахче иш офисида қабул қилган Президент Эрдоған, MÜSİADнинг 1990 йилдан буён Туркия иқтисодиёти ва демократиясининг ривожланишига ўзгармас ҳисса қўшганини айтди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған, Исроил билан савдони тўхтатиш масаласига тўхталар экан, «Бизнинг ягона мақсадимиз бор – Ғарбнинг шартсиз ҳарбий ва дипломатик ёрдами билан назоратдан чиққан Нетаняху бошқарувини ўт очишни тўхтатишга мажбурлаш. »

– Биз географиямизда можаролар, қон ва кўз ёшларни кўришни хоҳламаймиз.

7 октябрдан бери Исроил томонидан геноцидга учраган Ғазо халқига ёрдам берган MÜSİADга миннатдорчилик билдирган Президент Эрдоған:

«Туркия Ғазога салкам 50 минг тонна гуманитар ёрдам жўнатиб, дунёда биринчи ўринда туради».

Унинг таъкидлашича, Туркия ҳукумати Исроилни ўт очишни тўхтатишга мажбурлаш ва ўтказишга рухсат берувчи гуманитар ёрдам миқдорини ошириш учун бир қатор тижорий чоралар кўрган.

«Биринчи навбатда, биз 54 та товарлар гуруҳини экспорт қилишга чекловлар киритдик. Кечаги кундан бошлаб биз Исроил билан барча товарларни қамраб олган экспорт ва импорт операцияларини тўхтатдик. Иш дунёмиз билан келишиб ва маслаҳатлашиб олган бу қадамнинг оқибатлари билан шуғулланамиз. Биз минтақамиздаги ҳеч бир давлат билан душманлик ёки жанг қилиш ниятида эмаслигимизни билишни истардим. Ҳар фурсатда айтганимдек, биз географиямизда можаро, қон ва кўз ёшлар кўришни истамаймиз», — деди Туркия давлати раҳбари.

Режеп Таййип Эрдоған, Исроил билан савдони тўхтатилишидан мақсад, Ғарбнинг шартсиз ҳарбий ва дипломатик ёрдами билан назоратдан чиққан Нетаняҳу бошқарувини ўт очишни тўхтатишга мажбурлаш эканлигини тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, агар сулҳ эълон қилинса ва Ғазога етарли миқдорда инсонпарварлик ёрдами етказилса, мақсад аллақачон амалга ошади.

«Туркиянинг бу қадами мавжуд вазиятдан қониқмаган бошқа давлатлар учун намуна бўлади», – деди президент.

Дўстларингизга ҳам юборинг: