Гитлернинг Польшадаги бош қароргоҳи ҳудудидан бешта скелет топилди
Тадқиқотчилар Адольф Гитлернинг Польшадаги собиқ штаб-квартираси ҳудудидаги Герман Герингнинг уйида олиб борилган қазишмалар пайтида беш кишининг жасадини топдилар.
Бу ҳақда Der Spiegel хабар берди.
Журналнинг ёзишича, қолдиқлар орасида янги туғилган чақалоқ скелетининг бўлаклари бўлган.
Қайд этилишича, топилган барча бешта скелетнинг қўллари ва оёқлари йўқ эди.
Шу билан бирга, журналнинг таъкидлашича, бундан олдин Герингнинг уйи чуқур ўрганилган деб ҳисобланган.