Миср Исроилга яқинлашишга ҳаракат қилмоқда

Миср Исроилга яқинлашишга ҳаракат қилмоқда

Миср Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридан тинч аҳолини эвакуация қила бошлаган Исроилни ўзини тутиб туришга ва кучайиб кетишининг олдини олишга чақиради. Миср ташқи ишлар вазирлиги бу ҳақида тегишли баёнот билан чиқди.

“Миср Исроилдан максимал даражада вазминлик кўрсатишни ва музокаралар жараёнининг бундай нозик палласида вазиятни кескинлаштирмасликни талаб қилади”, — дейилади Миср Ташқи ишлар вазирлиги матбуот баёнотида.

Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, “Исроилнинг Рафаҳдаги эҳтимолий ҳарбий операцияси гуманитар соҳада ўта жиддий оқибатларга олиб келади ва ҳозирда шаҳарда бўлган 1 миллиондан ортиқ фаластинликларнинг ҳаётига салбий таъсир қилади”.

Дўстларингизга ҳам юборинг: