Президент темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Президент темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Аввало, транспорт-логистика салоҳиятини янада кенгайтириш ва ундан самарали фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. Тадбиркорларга қулайликларни ва экспорт имкониятларини ошириш учун транспорт йўлакларини изчил диверсификация қилиш зарурлиги таъкидланди.

“Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида трансминтақавий алоқаларнинг муҳим таркибий қисми бўладиган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича амалий ишлар кўриб чиқилди. Экспертларнинг фикрича, бу транспорт йўлаги нафақат учта давлат, балки бутун Марказий Осиё минтақаси тараққиётига кучли суръат бағишлайди.

Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан боғлайдиган янги транспорт йўлакларини яратишга доир жараёнлар бўйича ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбари шу билан бирга авиация инфратузилмасини ривожлантириб, аэропортларни халқаро транзит хабига айлантириш, замонавий автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш бўйича топшириқлар берди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: