Европарламент депутати шафқатсизларча калтакланди

Европарламент депутати шафқатсизларча калтакланди

Германия канцлери Олаф Шолс Дрезденда Германия социал-демократик партияси аъзоси Маттиас Эккега қилинган ҳужумга изоҳ бериб, жиноятчиларнинг ҳаракатларини «демократияга таҳдид» деб атади.

Шолсга кўра, Экке ҳодисаси «одамларни бир-бирига қарама-қарши қўйиш оқибатида яратилган муҳит» натижасидир. «Биз ҳеч қачон бундай зўравонликларга тоқат қилмаслигимиз керак. Биз уларга биргаликда қарши туришимиз керак», – деди канцлер.

41 ёшли Экке 3 май куни кечқурун Саксония пойтахтида сайловолди плакатларини осаётган вақтда ҳужумга учраган – сиёсатчи 2024 йил июнь ойида бўлиб ўтиши керак бўлган Европа парламентига сайловларда қатнашмоқда.

Дер Спиегелнинг ёзишича, сиёсатчи юз суяги цинганлиги сабабли касалхонага ётқизилган ва операцияга муҳтож бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, Эккега ҳужум қилганлар қора кийинган йигитлар бўлган. Тергов Федерал Жиноят бошқармасининг Давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: