NASA Starliner бошқарувли космик кемасининг биринчи парвозини кечиктирди
Парвоздан икки соат олдин NASA Boeing компаниясининг Starliner бошқариладиган космик кемасининг Халқаро космик станцияга (ХКС) биринчи синов парвозини бекор қилди. Чунки кемани орбитага чиқариши керак бўлган Atlas-B ракетасининг кислород чиқариш клапанидаги муаммо бўлган. Икки астронавт Ерга қайтишдан олдин ХКСда тахминан бир ҳафта бўлиши кутилган эди, деб хабар берди DW.
«Барчаси тайёр бўлгач, ишга туширамиз», — дея маълум қилди NASA раҳбари Билл Нелсон Х ижтимоий тармоғида. Лекин, бу айна қачон бўлишига аниқлик киртмаган.
SpaceX асосчиси Илон Маск эса бунга жавобан: «Агар сизга ракета керак бўлса, бизга хабар беринг», — дея постга изоҳ қолдирди.