Роналду «қутирган» ўйин!.. (видео)
Рости бошқача айтиб бўлмайди. Унинг мана шу қилиғидан кейин уни ҳам эркаликни, пулни кўтаролмайдиганлар қаторига бемалол қўшиб қўявериш керак. Тўғри, у мурувватли, унда одамгарчилик бор. Бироқ буларни ҳаммаси шу биргина қўполлигининг тагига кириб кетди. Футболда ёшинг бир жойга бориб қолди. Бунақа пайтда сал оғир, босиқ бўлиб атрофингдагиларга ибрат бўлишни ўрнига, келиб очиқчасига рақиб ўйинчисини уриб йиқитаяпсан… Мутлақо жойига тушмади. Зиданга ўхшамоқчи бўлсанг, униям ўхшатолмадинг!..