Россия НАТОга қарши операцияга тайёр

Россия НАТОга қарши операцияга тайёр

Россия НАТОга қарши операцияга тайёр.

Бу ҳақда Полша ҳарбий аксилразведка хизмати раҳбари Ярослав Строжик маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Кремль аллақачон НАТО давлатига қарши кичик ҳарбий операцияга тайёр, бироқ бу ҳақда тўлиқ маълумот йўқ: «Биз фақат тахминларга асосланамиз».

Й.Строжикнинг сўзларига кўра, операция Эстониянинг Нарва шаҳрида ёки Швеция оролларида ўтказилиши мумкин: «Фақат Ғарбнинг позицияси Кремль ниятларига тўсқинлик қилмоқда. Агар НАТОга ҳужум қилинса, Ғарбнинг жавоби қаттиқроқ бўлади», – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Полша президенти Анжей Дуда Россия 2026 йилда ўз ҳарбий салоҳиятини тиклаши ва НАТО давлатларига ҳужум қилиши мумкинлигини айтган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: